Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Спорт 22/02/2025 Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жуфтликлари аниқланди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жуфтликлари аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жума, 21 феврал куни, 2024/2025 йилги Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, мусобақанинг кейинги босқичида рақиб бўладиган жамоалар аниқланди.

Жуфтликлар қуйидагича шаклланди:

«ПСЖ» – «Ливерпуль»
«Брюгге» – «Астон Вилла»
«Реал» – «Атлетико» (Мадрид дербиси)
«Арсенал» – ПСВ
«Фейеноорд» – «Интер»
«Бавария» – «Байер» (Германияликлар ўзаро тўқнашуви)
«Боруссия Дортмунд» – «Лилль»
«Бенфика» – «Барселона»
1/8 финал босқичининг илк учрашувлари 4-5 март кунлари, жавоб баҳслари эса 11-12 март кунлари бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг