Валюта курслари 16/09/2025
$1 – 12344.61
UZS – -0.66%
€1 – 14501.21
UZS – -0.45%
₽1 – 149.70
UZS – 1.86%
Қидириш
Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи тадбиркор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йилнинг 10 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилади.

Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан 6000 АҚШ доллари миқдоридаги “пора”ни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг