Бош прокуратура Бўзсув каналини ифлослантиргани учун “Тошкент сув таъминоти” МЧЖга нисбатан жиноий иш қўзғатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятидаги Бўзсув каналини ифлослантиргани учун “Тошкент сув таъминоти” корхонасига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот котиби Лола Раҳмонбоева маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (“Вазият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш”) ва 207- («Эҳтиётсизлик») моддалари билан иш очилган. Тергов ишларини Тошкент шаҳар прокуратураси олиб бормоқда.
Тергов маълумотларига кўра, “Тошкент сув таъминоти” корхонаси кимёвий чиқиндиларни чиқариб юборувчи саноат корхоналари билан шартномалар тузган, лаборатория ўлчовлари ўтказган, амалдаги қоидалар билан тақиқланган ифлослантирувчи моддаларни канализация тизимига расман қабул қилган. Текширув доирасида 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти сўроқ қилинган бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам қонуний тартибда кўриб чиқилади.
Оқова сувларнинг чиқиш жойларидан олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, “Бўзсув аэрация иншооти”нинг биринчи сонли ташламасида муаллақ моддалар чекланган миқдордан 23,7 марта, аммоний иони 101,9 марта, азот нитрит 3,5 марта, сульфатлар 2,3 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 19,6 марта, нефть маҳсулотлари 2,52 марта, мис 4,16 марта, темир 12,4 марта юқори эканлиги аниқланган.
Шунингдек, объектнинг учинчи сонли ташламасида муаллақ моддалар белгиланган миқдордан 22,1 марта, аммоний иони 19,9 марта, азот нитрит 8,5 марта, сульфатлар 2,8 марта, фосфатлар 1,3 марта, БПК 17 марта, нефть маҳсулотлари 1,78 марта, мис 3,3 марта, темир 3,6 марта юқори эканлиги маълум бўлди.
Дастлабки текширув давомида атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳамда оқова оқизганлик оқибатида 1 млрд 511 млн 966 минг 450 сўм қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бўзсув каналига оқизилган рангли оқова сувлар акс этган видеолар пайдо бўлган эди.
“Тошкент Шаҳар сув таъминоти”нинг тушунтиришича, ифлосланиш манбаи кимёвий чиқиндиларни олдиндан тозаланмасдан чиқариб юбораётган тўқимачилик фабрикаларидир. "Кадрларда кўринадиган рангли оқава сувлар, хусусан, тўқимачилик фабрикаларидан олинади.
“Тозалаш иншоотлари бўёқлар ва кимёвий аралашмаларни ажратишга қодир эмас”, — дейилади компания хабарида.
Компания ишлаб чиқарувчиларга бундай чиқинди сувларни канализация ёки атроф-муҳитга туширишга йўл қўйилмаслигини эслатди. – Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат ишлаб чиқариш, ижтимоий ва экологик меъёрларга, балки инсонпарварликнинг асосий тамойилларига ҳам зиддир, – деди “Тошкент шаҳар сув таъминоти” акциядорлик жамияти.