БМТ туризм делегацияси Тошкентдаги ҳунармандчилик лойиҳаларига ташриф буюрди
БМТ туризм делегацияси Тошкентдаги ҳунармандчилик лойиҳаларига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “БМТ Туризм” Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация Тошкентга ташрифи доирасида маданият ва ҳунармандчилик соҳасидаги бир қатор лойиҳалар билан танишди.
Меҳмонлар ХВИИИ асрга оид тарихий масжид ҳудудида жойлашган ҳамда анъанавий ҳунармандчилик усулларини замонавий дизайн ечимлари билан уйғунлаштирган “GOZAR of ARTISANS” масканига ташриф буюрди.
Шунингдек, улар таълим, ҳунармандчилик ва кўргазма вазифаларини ўзида мужассам этган “Сузук ота” ижодий масканидаги Мадина Қосимбоева каштачилик мактаби-устахонасида ҳам бўлди.
Лойиҳа ўзбек каштачилиги анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда янги авлод ҳунармандларини ўқитиш ва ривожлантириш учун имкониятлар яратишга қаратилган.