Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Бензин бакига яширилган 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Бензин бакига яширилган 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Бензин бакига яширилган 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари ва чегара хизмати ходимлари томонидан «Фарғона» чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган "HYUNDAI STAREX" русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автомашина ёқилғи сақлаш бакида умумий қиймати 140 млн. сўмлик, жами 400 дона қоғоз қутиларда «MIDAKS» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ва ушбу воситалар божхона назоратидан яширинча олиб ўтилаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг