Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Технологиялар 23/08/2016 “Beeline” Мексикада овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда
“Beeline” Мексикада овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йирик алоқа оператори “Beeline” Мексика роумингида овозли ва интернет-мулоқот имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар беради. “Iusacell” компанияси билан ҳамкорлик ҳақида шартномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, “Beeline” 2010-йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. “Beeline” овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли шериклик алоқалари туфайли тақдим этилган.

“Beeline” абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин.

CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг