Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Бахтиёр Саидов Уммон вазири билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Бахтиёр Саидов Уммон вазири билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уммон Султонлиги Савдо, саноат ва инвестицияларни ривожлантириш вазири Қайс бин Муҳаммад бин Мусо ал-Юсуф билан музокаралар ўтказди.

Томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдилар. Жумладан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун истиқболли йўналишларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида, шунингдек, икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва инновацион ривожланишни рағбатлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг