Валюта курслари 26/02/2026
$1 – 12137.10
UZS – -0.42%
€1 – 14307.21
UZS – -0.42%
₽1 – 158.53
UZS – -0.35%
Қидириш
Бахтиёр Саидов Standard Chartered бош директори билан Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Standard Chartered Bank бош директори Саиф Малик билан учрашди.

Музокаралар давомида йирик саноат лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, яшил энергия ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг реал сектори билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича батафсил фикр алмашилди.

Қайта тикланадиган энергия манбалари, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор молиялаштиришни ривожлантириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар трансформацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шерикликларини янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ва банкнинг Ўзбекистон миллий молия тизимига янада интеграциялашувини олқишладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг