Бахтиёр Саидов Корея Республикаси элчиси билан учрашди

Бахтиёр Саидов Корея Республикаси элчиси билан учрашди

Бахтиёр Саидов Корея Республикаси элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ённи қабул қилди.

Томонлар яқин истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашишди, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этишди.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги ишончли ва узоқ йиллик шериклик алоҳида таъкидланиб, барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш зарурлигига урғу берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг