Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
“Baliq qarma” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Baliq qarma” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Baliq qarma” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига хос бўлган “Baliq qarma” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таом Орол денгизи ва Амударё дельтасига яқин ҳудудларда шаклланган қадимий овқатланиш анъаналари, балиқчиликка таянувчи турмуш тарзи, шунингдек ўзига хос тайёрлаш усули билан ажралиб туради. “Baliq qarma” таркибида пиширилган балиқ, шўрва, 1×1–2×2 см ўлчамдаги қуритилган хамир бўлаклари ҳамда сабзавотлар ишлатилади. Шўрванинг юзасидан олинган ёғ майда тўғралган пиёз устига қуйилиб, таомга хос таъм ва ҳидни беради.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Baliq qarma” номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Қорақалпоғистоннинг ҳудудий гастрономик брендини тарғиб этиш имконини кенгайтиради.

Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг маълум ҳудудга мансублигини билдирувчи ва айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ҳамда ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифат ва обрўни кафолатлайдиган интеллектуал мулк объекти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг