Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
АҚШ Конгрессида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти ўтказилди

АҚШ Конгрессида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти ўтказилди

АҚШ Конгрессида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтонда АҚШ Конгресси биносида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот маросимида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, АҚШ Конгресси, Оқ уй, Давлат департаменти, етакчи федерал агентликлар, халқаро компаниялар, бизнес-ассоциациялар ҳамда дипломатик ва эксперт доиралардан 70 дан ортиқ вакиллар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқлари, иқтисодиёт, таълим, гендер тенглик ва ташқи сиёсат соҳаларидаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди.

Тадбирда таълим, соғлиқни сақлаш, гендер сиёсат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида эришилган ютуқлар, хусусан, аёллар ҳуқуқлари ҳамда ёшлар салоҳиятининг ошишига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзга чиққан АҚШ Конгресси аъзолари китоб чоп этилишини юксак баҳолаб, Президент Шавкат Мирзиёевни замонавий сиёсий етакчи ва демократик ислоҳотларга интилувчи давлат раҳбари сифатида эътироф этишди.

Таъкидланганидек, 2017 йилдан буён Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади. Минглаб ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар АҚШда малака ошириш имконига эга бўлмоқда.

Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик, мулоқот ва прагматизм тамойилларига асослангани алоҳида қайд этилди.

Тақдимот якунида китоб мазмунига асосланган ҳолда қатор давра суҳбатлари ва таҳлилий учрашувларни ташкил этиш, улар доирасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР