Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Андижонда Cobalt ҳайдовчиси икки болани уриб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда 3 апрель куни соат тахминан 18:47 да Cobalt автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, 31 ёшли аёл «Ҳамдўстлик» маҳалласида ҳовлидан чиқаётган вақтда эҳтиётсизлик орқали икки нафар болани уриб юборган.
Жабрланган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун улар тиббиёт муассасасига олиб борилди. Ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди, барча ҳолатларни аниқлаш мақсадида дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.