Валюта курслари 19/11/2025
$1 – 11940.70
UZS – -0.58%
€1 – 13839.27
UZS – -0.68%
₽1 – 147.40
UZS – -0.27%
Қидириш
Андижон юқори сифатли гиламлар ишлаб чиқариш учун хитойлик инвесторларни жалб этмоқда

Андижон юқори сифатли гиламлар ишлаб чиқариш учун хитойлик инвесторларни жалб этмоқда

Андижон юқори сифатли гиламлар ишлаб чиқариш учун хитойлик инвесторларни жалб этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Хитойлик инвестор билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви Андижон вилоятида гилам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида бўлди.

Музокаралар чоғида Хитойлик инвестор замонавий технологиялар асосида юқори сифатли ва бозорда талаб юқори бўлган гиламларни ишлаб чиқарувчи фабрикани Андижонда барпо этиш истагини билдирди.

Вилоят раҳбари ўз навбатида Андижонда хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолияти учун барча зарур инфратузилма ва шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

Ушбу ташаббус амалга оширилса, ҳудудда янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти ошиши ва экспортбоп маҳсулотлар тури кенгайиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг