Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Андижон вилоятида қарийб 8 кг олтинни ноқонуний олиб ўтишга уринишнинг олди олинди

Андижон вилоятида қарийб 8 кг олтинни ноқонуний олиб ўтишга уринишнинг олди олинди

Андижон вилоятида қарийб 8 кг олтинни ноқонуний олиб ўтишга уринишнинг олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, “Дўстлик” чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 й.т. Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобиль эҳтиёт қисмлари махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичига жами 7 кг 784 г олтин бўлаклари яширилганлиги маълум бўлди.

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларнинг умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, мазкур фуқаро Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғиз Республикасида қабул қилиб оладиган шахсга юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари орқали божхона назоратидан яширган ҳолда етказиши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу қимматбаҳо металлни ҳақиқий эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг