Андижон вилоятида 5000 та кучли гиёҳванд моддалар олиб кетаётган транспорт воситаси мусодара қилинди
Андижон вилоятида 5000 та кучли гиёҳванд моддалар олиб кетаётган транспорт воситаси мусодара қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди.
Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинди.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.