Андижон вилояти ва “Jiangxi Haitong Cable Co., Ltd” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Жангши шаҳрида “Jiangxi Haitong Cable Co., Ltd” компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида кабель ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар турли кучланишдаги кабеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Мазкур келишув Андижон вилоятида кабель ишлаб чиқариш соҳасида янги имкониятлар яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.