Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Андижон туманида ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин ўчирилди

Андижон туманида ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин ўчирилди

Андижон туманида ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин ўчирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Андижонсуюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ёнғин 5 сентябрь соат 12:05 да сиғими 5 тоннали ёқилғи сақлаш сиғимига эга «МАН» русумли ёқилғи ташувчи автомобили цистернасидан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда 13:03 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг