Андижон тадбиркорлари Афғонистонга ташриф буюрди
Андижон тадбиркорлари Афғонистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 апрель куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигида 110 нафар тадбиркордан иборат делегация Афғонистонга ташриф буюрди.
Делегацияни Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси Мухаммад Саидкарим Хошимий, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов ҳамда Савдо ва саноат вазири ўринбосари Мавлавий Шахобиддин Сакиб кутиб олди.
Ташриф доирасида делегация Кобул ва Ҳирот шаҳарларида бўлиши режалаштирилган бўлиб, Ҳирот шаҳрида янги савдо уйини очиш ҳам кўзда тутилган.
Ушбу ташриф Афғонистон бозорини ўрганиш, маҳаллий талабга мос маҳсулотлар ишлаб чиқиш, экспортни кенгайтириш ва икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.