Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Андижон давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Era University университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади

Андижон давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Era University университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади

Андижон давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Era University университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон давлат тиббиёт институтига Ҳиндистоннинг Era университети вакиллари ташриф буюрди.

Кейинги йилларда мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш, ўқитишдаги илғор хорижий тажрибаларни фаолиятга татбиқ этиш, жаҳон рейтингида юқори ўринларда турувчи олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорликни йўлга ва мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтида ҳам бу борада қатор хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати маркази Лакхнау шаҳрида жойлашган Era университети  бош директори Али Кхан раҳбарлигида университет вакиллари Андижон давлат тиббиёт институтида бўлди.  

Ҳиндистонлик меҳмонлар ўзбекона лутф билан кутиб олинди.  

Дастлаб Era университетининг тақдимоти билан танишилди.  

Сўнг Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадаминжон Мадазимов, Era университети  бош директори Али Кхан, тиббиёт факультети декани Муҳаммад Фариди иштирокида икки олий ўқув юрти вакиллари ўртасида мутахассис ва талабалар алмашинуви, симуляцион таълим, қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича  музокаралар олиб борилди.

Якунда икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шартномага асосан институт профессор-ўқитувчилари, талабалари Ҳиндистондаги клиникаларда малака оширадиган бўлди.  

Шундан сўнг меҳмонлар Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти, институт клиникаси ва симуляцион маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг