Валюта курслари 27/11/2025
$1 – 11881.60
UZS – -0.46%
€1 – 13749.39
UZS – -0.14%
₽1 – 151.05
UZS – -0.34%
Қидириш
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади

Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади

Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги "Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида"ги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025 й.).

Унга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради.

Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.

Суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда аниқланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг