Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Технологиялар 17/06/2025 Alibaba компанияси билан рақамли технологиялар йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Alibaba компанияси билан рақамли технологиялар йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси таркибидаги Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти Хитой Халқ Республикасига амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида мамлакатнинг етакчи молиявий ва технологик марказларидан бири — Гуандун провинциясида жойлашган Шенчжен шаҳрида қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Alibaba Cloud Intelligence” компаниясининг вице-президенти ва бошқарув директори Даниел Чжао ҳамда Alibaba.com компаниясининг электрон тижорат бизнес гуруҳи Бош ижрочи директори Фан Жинг билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг