Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Акмалжон Исроилов англиялик Стоттни мағлуб этиб, Ўзбекистонга жаҳон чемпионатида олтин медаллар сонини олтитага етказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов олтин медални қўлга киритди.

Финал жангда ўзбек спортчиси Буюк Британия вакили Тийжн Стоттга қарши рингга чиқди. Исроилов илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олиб, жангни ишончли ўтказди. У икки бошланғич раундни ҳам 5:0 ҳисобида ютиб, рингда тўлиқ устунликни сақлади. Сўнгги раундда ҳам устунликни қўлдан бой бермай, жангни ғалаба билан якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида жаҳон чемпионатида олтита олтин, битта кумуш ва учта бронза медали мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг