Акмал Раимов TBC Uzbekistan CSR лойиҳаларини бошқаради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Акмал Раимов TBC Uzbekistan жамоасига корпоратив ижтимоий масъулият (CSR) лойиҳалари менежери сифатида қўшилди.
У бунга қадар Ўзбекистондаги Dodo Pizza халқаро пицерия тармоғини бошқарган, шахсий лойиҳаларни ривожлантирган ҳамда рақамли агентликда бизнес юритган. Эндиликда Акмал ўз эътиборини жамиятга фойдали таъсир кўрсатишга — технологиялар ёрдамида кундалик ҳаётни яхшилашга қаратмоқда.
“Бир неча йиллик тадбиркорлик тажрибасидан сўнг тушундимки, мен янада кенгроқ миқёсда ишлашни истайман. Мен нафақат жараёнларга таъсир қилиш, балки ҳар куни кучли мутахассислардан, катта маълумотлар асосида ва ҳақиқий ижтимоий лойиҳалар орқали ўрганиш имконини берадиган жамоада ишлашни хоҳлайман.
Мен бизнес жамият учун фойдали бўлишига ишонаман. Айни шу сабабли ҳақиқий ўзгаришларга олиб келадиган йўналишларга — молиявий саводхонликни ошириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, экологик ва таълим ташаббусларига диққат қаратмоқчиман.
TBC Uzbekistanда бундай ғояларни назарий жиҳатдан эмас, балки амалда рўёбга чиқариш мумкин. Бу ерда фақат рақамлар эмас, балки бизнеснинг одамлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳам муҳим”, — дейди Акмал.