Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
AirAsia авиакомпанияси Самарқанд-Куала-Лумпур йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда

AirAsia авиакомпанияси Самарқанд-Куала-Лумпур йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда

AirAsia авиакомпанияси Самарқанд-Куала-Лумпур йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Малайзиянинг “Capital A Berhad” ва “AirAsia Berhad” компаниялари ижрочи раиси, “AirAsia X” лойиҳаси бош директори Камарудин бин Меранун билан учрашув ўтказди.

Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан, туризм соҳасини ривожлантириш ва ҳаво қатновларини йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Вилоят раҳбари Адиз Бобоев Самарқандда зиёрат туризмига катта эътибор қаратилётганини таъкидлаб, яқин вақтларда фойдаланишга топшириладиган Имом Бухорий мажмуаси бу йўналишдаги имкониятларни янада кенгайтиришини қайд этди. Шунингдек, мажмуа атрофида замонавий меҳмонхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришда малайзиялик ҳамкорлар билан биргаликда ишлашга тайёрлигини айтди.

Ўз навбатида Камарудин бин Меранун Самарқандга иккинчи бор ташриф буюрганидан мамнунлигини айтиб, бу қадимий шаҳар ва ундаги муқаддас зиёратгоҳлар Малайзия, Индонезия ва бошқа мусулмон давлатларидан келувчи сайёҳлар учун катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, у яқинда Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтада уч кун авиақатновлар йўлга қўйилганини маълум қилиб, келгусида Самарқанд йўналишида ҳам тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш нияти борлигини билдирди.

Маълумот учун, Камарудин бин Меранун 2001 йилда банкрот ҳолатидаги кичик авиакомпанияни сотиб олиб, уни қисқа вақт ичида Осиёдаги илк арзон авиатармоқга айлантирган. Бугунги кунда у “Capital A Berhad” ва “AirAsia Berhad” компанияларининг ижрочи раиси сифатида кўплаб давлатларга авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича фаолият юритиб келмоқда.

Учрашув якунида Самарқанд ва Куала-Лумпур йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг