Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Афғонистонда кучли зилзила оқибатида 1100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди

Афғонистонда кучли зилзила оқибатида 1100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди

Афғонистонда кучли зилзила оқибатида 1100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар яраланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 1124 киши ҳалок бўлди, яна 3251 киши тан жароҳати олди. 8 мингдан ортиқ уй-жой вайрон бўлган. Бу ҳақда Афғонистон Қизил Яримой жамияти маълум қилди. 

Афғонистонда ҳокимиятда турган «Толибон» ҳаракати халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилди. БМТ Фавқулодда вазиятларга жавоб чоралари фонди (CERF) орқали 5 миллион доллар ажратди. Британия эса жабрланганларга ёрдам сифатида 1 миллион фунт стерлинг йўналтиришини маълум қилди. Хитой, Ҳиндистон ва Швейцария ҳам гуманитар ёрдам беришини ваъда қилгани ҳақида BBC News хабар берди.

31 август куни маҳаллий вақт билан ярим тун атрофида, мамлакат шарқидаги Нангархар вилоятидаги Жалолобод шаҳри шимоли-шарқий қисмида, 27 км масофада 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила эпимаркази ер остида тахминан 8 км чуқурликда жойлашган. Энг катта зарар Кунар вилоятида қайд этилган — камида уч қишлоқ бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, Лагмон, Нуристон ва Панжшер вилоятларида ҳам вайронагарчилик кузатилган.

Олис тоғли ҳудудларда қутқарув ишлари кучли ёмғирлар, кўчкилар ва инфратузилманинг шикастланиши сабаб мураккаблашмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг