Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойи якунларига кўра Англиянинг «Манчестер Сити» клубида энг яхши ўйинчи деб топилди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик футболчи рақобатчилар — Родри ва Жереми Докудан ишончли тарзда устун келди.
Клубда таъкидланишича, Ҳусанов ажойиб ой ўтказиб, юқори фидойилик намоён этган ва ҳимоядаги фаол ўйини орқали мухлислар севимлиларидан бирига айланган.
Ҳусанов учун бу 2026 йилдаги иккинчи Etihad Player of the Month мукофоти бўлди: у бундан аввал январь ойида ҳам жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилган эди.
Жорий мавсумда Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида 21 та ўйинда иштирок этди. Уларнинг 15 таси Англия Премьер-лигасида, 5 таси Чемпионлар лигасида ва 1 таси кубок ўйинларида бўлиб, у майдонда жами 800 дақиқадан ортиқ вақт ўтказган.
Сарлавҳа: Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да энг яхши
Тавсиф:
Калит сўзлар: