Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да ой ўйинчисига номзод
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да ой ўйинчисига номзод
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да март ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар қаторига киритилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубида март ойининг энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхатига киритилди.
Клубнинг расмий расмий сайтида овоз бериш учун уч нафар номзод — Ҳусанов, Жереми Доку ва Родри тақдим этилган.
Ғолиб 1 апрелга қадар давом этадиган овоз бериш якунларига кўра аниқланади. Овоз беришда иштирок этиш учун мухлислар клуб платформасида рўйхатдан ўтишлари лозим.
Клубда ўзбек ҳимоячисининг март ойидаги ўйини юқори баҳоланди. Қайд этилишича, футболчининг ёши 22 да бўлишига қарамай, у тажрибали ўйинчига хос даражада етук ва ишончли ўйин намойиш этмоқда, гўёки Англия Премьер-лигасида юзлаб ўйинларда қатнашгандек таассурот қолдиради.
Шунингдек, марказий ҳимоячи ҳар бир учрашувда барқарор ва ишончли ҳаракат қилиб, ўз формасини тобора яхшилаб бораётгани таъкидланган. Унинг кучли жиҳатлари сифатида ўйинни ўқиш, тўпни ўз вақтида олиб қўйиш ва ўз дарвозаси олдидаги хавфли ҳолатларни самарали бартараф этиш қобилияти алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Клуб мутахассислари Ҳусановнинг тезлигига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Ушбу сифат жамоа ҳимоясида муҳим аҳамият касб этиб, айрим ҳолларда бу кўрсаткичлар Кайл Уокер даражасида баҳоланмоқда.
Март ойи давомида Ҳусанов Европанинг етакчи клублари ҳужумчиларига қарши муваффақиятли ўйин намойиш этиб, ўзининг юқори салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади. У аввал ҳам ойнинг энг яхши футболчиси совринига сазовор бўлган — 2025 йил февраль ва 2026 йил январь ойларида, шунингдек жорий йил январь ойида «Etihad Player of the Month» мукофотини қўлга киритган.
#Аюдуқодир Ҳусанов