Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди
Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўз навбатида, Умид Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Янги тайинловга қадар Абдулазиз Аққулов 2022 йилнинг апрель ойидан буён Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Аққулов 1985 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини «Халқаро туризм бошқаруви» мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 2006 йилдан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.
2018 йил ноябрдан 2020 йил февралгача қўмита раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган, сўнгра раиснинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2021 йил апрелида эса туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган эди.