Валюта курслари 02/03/2026
$1 – 12172.18
UZS – 0.29%
€1 – 14357.09
UZS – 0.27%
₽1 – 157.45
UZS – -0.16%
Қидириш
33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс ва унинг 1999 й.т. самарқандлик таниши пойтахт ҳудудида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, уларнинг ёнида 8400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, улар вақтинчалик омбор сифатида фойдаланиб келаётган Чилонзор туманидаги хонадондан ҳам 12600 дона “Регапен” ва 10 минг дона турли хилдаги, ишлаб чиқариш фирмаси аниқ бўлмаган, қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари, дориларни қадоқлашда фойдаланиладиган 500 дона идишлар ва қалбаки дориларнинг қадоқларига тегишли қайдларни ёзишга мўлжалланган маркерловчи мини-принтер қурилмаси ашёвий далил сифатида олинди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1994 й.т. шахс 6 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 600 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга бу турдаги дори воситаларини етказиб бериб турган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., муқаддам судланган фуқаро ҳам пойтахт ҳудудида ушланди.

Унинг “Трекер” русумли автотранспорт воситасидан 12400 дона “Зардекс” ва 14 дона “Регапен” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг