Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
29 000 евро қалбаки бўлиб чиқди
29 000 yevro qalbaki bo'lib chiqdi

29 000 евро қалбаки бўлиб чиқди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ «Asaka bank» Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Бош прокуратуранинг телеграм канали.  

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР