2026 йил февралда Банк назорати қўмитаси 43 масалани кўриб чиқди

2026 йил февралда Банк назорати қўмитаси 43 масалани кўриб чиқди

2026 йил февралда Банк назорати қўмитаси 43 масалани кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси феврал ойида 43 та масалани кўриб чиқиб, қатор қарорлар қабул қилди.

2026 йил феврал ойида Ўзбекистон Марказий банки Банк назорати қўмитаси томонидан еттита йиғилиш ўтказилиб, уларда жами 43 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида 30 та масала ўрганилди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставларига ўзгартиш киритиш (3 та ҳолат), банклар устав капиталида улушларга эгалик қилиш учун рухсат бериш (1), кредит ташкилотларида текширув ўтказиш учун аудиторларнинг малака сертификатларини тақдим этиш (6), микрофинанс ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш (5), тўлов ташкилотлари фаолияти учун лицензияларни қайта расмийлаштириш (1), шунингдек кузатув кенгашлари аъзолари, банклар бошқаруви ва асосий ходимлар номзодларини кўриб чиқиш (14 та ҳолат) шулар жумласидандир.

Яна 13 та масала кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид бўлди. Уларда пруденциал нормативлар ва Марказий банк кўрсатмалари бажарилиши, тижорат банкларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларига риоя этилиши, банклар ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизлик талаблари, шунингдек «регулятор қумсандуқ» доирасида молиявий хизматларни синовдан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Текширувлар якунлари бўйича 11 та банкка қонунчилик талабларини бузгани учун жарима санкциялари қўлланилди. Яна 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилотига камчиликларни бартараф этиш ҳамда фаолиятни белгиланган нормативларга мувофиқлаштириш зарурлиги юзасидан расмий огоҳлантириш берилди.

Қўшимча равишда 8 та банкка нисбатан оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш орқали фойдани тақсимлашга чеклов жорий этилди.

Мазкур чора эҳтимолий зарарларнинг молиявий барқарорликка салбий таъсирини камайтириш ва макропруденциал буферларни шакллантиришни таъминлашга қаратилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг