2025 йилда Ўзбекистонга 1,1 мингдан ортиқ хорижлик кўчиб келди

2025 йилда Ўзбекистонга 1,1 мингдан ортиқ хорижлик кўчиб келди

2025 йилда Ўзбекистонга 1,1 мингдан ортиқ хорижлик кўчиб келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан доимий яшаш учун 1 159 нафар шахс кўчиб келган.

Иммигрантларнинг энг катта улуши Россия ҳиссасига тўғри келади — 39,9 фоиз. Шунингдек, Қозоғистон — 20,3 фоиз, Тожикистон — 10,3 фоиз, Қирғизистон — 4,3 фоиз, Туркманистон — 3,1 фоизни ташкил этган. Қолган давлатлар ҳиссасига 22,1 фоиз тўғри келади.

Иммигрантларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотига кўра, уларнинг аксарияти пойтахт ва унинг атрофида жойлашган. Жумладан, Тошкент шаҳрида 698 нафар, Тошкент вилоятида 275 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 101 нафар яшаш учун жойлашган.

Бошқа ҳудудларда кўчиб келганлар сони анча кам: Сирдарё вилоятида 24 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Жиззах вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар ва Наманган вилоятида 1 нафарни ташкил этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг