2025 йил якунларига кўра Фонд биржаси фойдаси 43%га ошди
2025 йил якунларига кўра Фонд биржаси фойдаси 43%га ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил якунларига кўра, «Тошкент» РФБнинг соф тушуми 10,1%га камайиб, 30,5 млрд сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, биржанинг соф фойдаси 43,1%га ўсиб, 17,6 млрд сўмга етди. Фоизли даромадлар эса йил давомида 3,7 млрддан 9,5 млрд сўмгача ошди.
2025 йил якунларига кўра, биржада акциялар бўйича умумий савдо ҳажми 8,078 трлн сўмга етди, битимлар сони эса 362 420 тани ташкил этди.
Асосий савдо майдончаси — “Маин Боард“да жами 362 308 та битим тузилиб, уларнинг умумий ҳажми 175,0 млрд сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ундан олдинги йилга нисбатан 33%га юқори бўлди.
Шунингдек, “Маин Боард“ майдончасида савдога қўйилган қимматли қоғозлар бўйича Топ-10 эмитентларнинг умумий савдо ҳажми 155,4 млрд сўмни ташкил этиб, акциялар бозори бўйича “Маин Боард“ умумий савдо ҳажмининг 89%ига тенг бўлди.
«Тошкент» РФБнинг биржа котировка рўйхатига киритилган акцияларнинг бозор капиталлашуви 17,4%га ошиб, 284,63 трлн сўмни ($23,67 млрд) ташкил этди. Эркин муомаладаги (фреэ-флоат) акцияларнинг бозор капиталлашуви эса 4,04 трлн сўмга ($339,7 млн) тенг бўлди.