Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Молия 19/05/2025 2025 йил I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 32% га ошди — $3,3 млрд

2025 йил I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 32% га ошди — $3,3 млрд

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 3,3 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32% кўпроқ бўлиб, ўшанда тушум 2,5 миллиард долларни ташкил этган эди, дея маълум қилмоқда Марказий банк.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ва февраль ойларида трансфертлар ҳажми ҳар ойда 1 миллиард доллардан ошган, март ойида эса 1,2 миллиардга яқинлашган.

Пул ўтказмалари ўсиши, жумладан, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланиши ҳамда юртдошларимизнинг иш ҳақи юқори бўлган давлатларга меҳнат миграцияси ортиши билан изоҳланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг