Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
17 март куни Цюрих шаҳрида “Ўзбекистон - Швейцария” бизнес-форуми бўлиб ўтади

17 март куни Цюрих шаҳрида “Ўзбекистон - Швейцария” бизнес-форуми бўлиб ўтади

17 март куни Цюрих шаҳрида “Ўзбекистон - Швейцария” бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 март куни Цюрих шаҳрида “Ўзбекистон -Швейцария” бизнес-форуми ташкил этилади. Мазкуртадбир икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари, етакчи компаниялари ҳамда тегишли ташкилотлари вакилларини бирлаштиради.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Швейцариянинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция имкониятлари ҳамда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади.

Дастурда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлашга қаратилган Б2Б учрашувлар кўзда тутилган.

Форумда энергетика ва қайта тикланадиган энергия, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, машинасозлик, тоғ-кон саноати ва хом ашё, транспорт (шу жумладан, темир йўл ва шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш), қишлоқ хўжалиги ва агротуризм, шунингдек, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш каби бир қатор муҳим соҳалардаги етакчи компанияларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Мазкур форум икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида барқарор бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суришучун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг