logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

O'zbekiston 2030 yil Osiyo o'yinlariga mezbonlik qilish uchun kurashmoqda

Ўзбекистон 2030 йил Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун курашмоқда

23/05/2019 20:43

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Маълумки, Ўзбекистон 2030 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун кураш олиб бормоқда. Осиё ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш манаман деган мамлакатларнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун замонавий инфратузилмалар, коммуникация воситалари, спорт объектларининг қурилиши ва бошқа кўплаб омиллар шай бўлиши керак.

Айни шу йўналишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жаҳоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бугун МОҚга жаҳонга машҳур “ESL&Network” компаниясининг Осиё мамлакатлари бўйича мутахассислари ташриф буюрди. Маълумот учун, “ESL&Network” дунё миқёсида спорт ва маданий соҳалардаги йирик тадбирларни ташкиллаштириш ва уни ёритиш бўйича шуҳрат қозонган компаниялардандир. Мутахассисларни Жасур Матчанов қарши олди.

Йиғилишда МОҚ Бош котиби Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш йўлида юртимизда бу борада қандай ишлар амалга оширилаётгани хусусида айтиб ўтди.

“Юртбошимиз ташаббуси билан 2030 йили Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Сизга маълум бўлганидек, биз бу Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказишни ният қилганмиз. Мусобақани ташкиллаштиришда сизнинг тажрибангиз бизга ас қотади. Биз бунинг учун барча ишларни қилишга тайёрмиз. Тайёргарлик ҳам ҳозирдан бошлаб юборилди. Мамлакатимиз бўйлаб йирик спорт объектлари қурила бошлади. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, молия вазирлиги ва барча ташкилотлар билан бир жамоа бўлиб ишламоқдамиз”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида компания мутасаддиларидан бири Флорен де Шантерак Ўзбекистоннинг бу борадаги имкониятлари хусусида айтиб ўтди.

“Ҳамкорлик борасида бизга мурожаат қилганингиз учун, аввало, ташаккур. Ўзбекистон ёзги Осиё ўйинларини қабул қилиш имкониятига эга. Албатта, бу учун жуда кўп иш қилиш керак. Кўриб турибмизки, давлатингиз раҳбарининг ўзи бу борада жонбозлик кўрсатмоқда. Ўзбекистон ёш ва куч-ғайратга тўла мамлакат, дея таъриф бериш мумкин. Давлат йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Юртингиз Осиё ўйинларига мезбонлик қилса, бу сизлар учун ҳар томонлама фойдали. Негаки, мамлакат имиджини бутун дунёга кўрсатиб беришдан ташқари, унинг ривожланиши ва тараққиёти ҳам тез суратда амалга ошишига ёрдам беради. Бизга керакли барча маълумотларни тақдим қилинг. Буни компаниямиз раҳбарияти билан ўрганиб, қилинадиган ишлар борасида ўзимизнинг дастуримизни ишлаб чиқамиз”, – деди Флорен де Шантерак.

Шунингдек, учрашув давомида мутахассислар комплекс мусобақани қабул қилиш учун меъёрлар ва белгиланган халқаро стандартлар борасида атрофлича маълумот бериб ўтишди. Ўз навбатида Жасур Матчанов мезбон шаҳарлар ва мамлакатимизнинг бу борадаги имконияти хусусида меҳмонларга батафсил айтиб берди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.   

Оҳирги янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда

24/05/2019Батафсил

Шавкат Мирзиёев илм-фан намояндалари билан мулоқот қилди

24/05/2019Батафсил

Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

24/05/2019Батафсил

МБ валюта курслари 03/12/2019

$ 1 9510.99 +0.172%
€ 1 10476.36 +0.108%
₽ 1 147.79 -0.639%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2019 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+