Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Зоир Мирзаев Бошқирдистон Республикаси Халқлар дўстлиги ордени билан тақдирланди

Зоир Мирзаев Бошқирдистон Республикаси Халқлар дўстлиги ордени билан тақдирланди

Зоир Мирзаев Бошқирдистон Республикаси Халқлар дўстлиги ордени билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бошқирдистон Республикаси етакчиси Радий Хабиров имзолаган фармонга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Бошқирдистон Республикасининг “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотланди.

Айни пайтда Зойир Мирзаев бошчилигидаги Тошкент вилояти делегацияси хизмат сафари билан Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида бўлиб турибди.

Мазкур мукофотни Зойир Мирзаевга Бошқирдистон Республикаси бошлиғи Радий Хабиров тантанали тарзда топширди.

Зойир Мирзаев юксак эътибор учун мезбон томон расмийларига чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, хусусан, Бошқирдистон Республикаси ва Тошкент вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат ҳамда маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам самимий дўстлик ва ишонч руҳида изчил давом этиб боришига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, қардош республика расмийлари вилоятимиз делегациясини ташриф билан қутлаб, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттиришдан мамнун ва манфаатдор эканликларини эътироф этдилар.

Шунингдек, икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро иқтисодий-ижтимоий алоқаларни ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг