Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Zira Fest 2025: Бизнес ва мазали таъмлар учун халқаро гастроплатформа

Zira Fest 2025: Бизнес ва мазали таъмлар учун халқаро гастроплатформа

Zira Fest 2025: Бизнес ва мазали таъмлар учун халқаро гастроплатформа

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 сентябрдан 2 октябрга қадар “Ўзэкспомарказ” павильонида минтақанинг ошпазлик ва озиқ-овқат саноатидаги йирик тадбирларидан бири – Zira Fest халқаро гастрономик фестивали ўтказилмоқда. Фестиваль 100 дан ортиқ компаниялар ва дунёнинг етакчи гастрономик брендларини бирлаштириб, ишбилармонлик мулоқоти, тажриба алмашиш ва янги бозорларга чиқиш учун платформа яратади.

Фестиваль доирасида 30-50 та савдо дўконлари иштирокида гастрономик ярмарка, шунингдек, очиқ осмон остидаги фудтраклар намойиши бўлиб ўтмоқда, у ерда ажойиб таомлар таклиф этилган. Меҳмонлар кўнгилочар шоулар, концертлар, шунингдек, Италия ва МДҲ мамлакатлари ошпазларининг маҳорат дарсларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Ярмарка иштирокчилари орасида UzRice шоличилик агрокластери ҳам бўлиб, у гуручнинг қўнғир, думалоқ донли ва басмати каби анъанавий навларидан ташқари 18 дан ортиқ ёрма ва дуккакли маҳсулотларини тақдим этяпти.

“Zira Festда иштирок этиш UzRice каби ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини кенг оммага тақдим этиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, мижозлардан тўғридан-тўғри фикр-мулоҳаза олиш ва экспорт бозорларига чиқиш учун ажойиб имкониятдир. Биз янги ҳамкорларни топдик ва бир қатор келишувларга эришдик, айниқса, илгари ҳамкорлик қилишнинг имконияти бўлмаган турли вилоятларимиздан келган компаниялар билан алоқа ўрнатиш айни муддао бўлди”, – дейди бренд асосчиси Иброҳим Муратов.

Zira Fest фестивали миллий маҳсулотларга бўлган катта қизиқишни намойиш этиб, минтақада экологик тоза, сифатли ва хилма-хил овқатланиш тарзини ривожлантириш анъанасини янада кучайтиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР