Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Зангиота туманида Nexia 3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 13 октябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 10V029 йўл участкасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган фуқаро И.С. бошқарувидаги Nexia 3 автомобили ҳайдовчи томонидан бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўнг томонидаги ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи енгил тан жароҳатлари олган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳозирда воқеа бўйича Зангиота туман ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.