Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
ЙХҲТ Қорақалпоғистон аёлларининг рақамли маркетинг кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

ЙХҲТ Қорақалпоғистон аёлларининг рақамли маркетинг кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

ЙХҲТ Қорақалпоғистон аёлларининг рақамли маркетинг кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг 150 дан ортиқ хотин-қизлари IТ ва компьютер саводхонлиги бўйича билимларини оширдилар. Шунингдек, электрон тижорат ва рақамли маркетинг кўникмаларини муваффақиятли ўзлаштирдилар.

Бундай ташаббус рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, ўз тадбиркорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Нукус ва қўшни туманлар аёллари иштирок этган тренинглар Қорақалпоғистон пойтахтидаги замонавий ва динамик ривожланаётган IT Park Uzbekistan, филиалида тақдирлаш маросими билан якунланди.

Бу ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан 2022 йилдан буён IT Park Uzbekistan, билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тўртинчи ташаббусдир. Ўтган вақт давомида мамлакатимиз турли ҳудудларида 500 дан ортиқ хотин-қизлар ўқитилди.

"Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ЙХҲТнинг устувор йўналишларидан биридир. Рақамли кўникмаларга ўқитиш аёлларга ҳам шахший, ҳам касбий ривожланиш учун янги имкониятлар тақдим қилади ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишига, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшади," - деди ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен.

Дастур иштирокчилари берилган имкониятни юқори баҳолади.

"Мен учун бу тренинг ҳақиқий кашфиёт бўлди. Илгари компьютердан деярли фойдаланмасдим, энди эса рақамли воситаларни ишонч билан ўзлаштиряпман, онлайн савдо қилишни, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали товарларни илгари суришни ўргандим. Бундай ташаббуслар хотин-қизларимиз салоҳиятини амалга оширишга янги имкониятлар бераётгани айниқса аҳамиятлидир. Тренинг менга нафақат билим, балки ўз тадбиркорлигимни ривожлантириш ва келажакда бошқа аёлларга иш ўринларини яратиш учун мотивация берди," - деди тренинг иштирокчиси Меҳринур Узакбаева.

Бундай ташаббуслар мисолида мақсадли кўмак ва сифатли таълим аёлларга барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга қандай ёрдам беришини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР