Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва Олмазорда «Сокин» подстанциясида содир бўлган авария электр таъминотида узилишларга сабаб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги «Сокин» подстанциясида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Бунинг натижасида Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.