ЮНИСEФ ва Ўзбекистон Афғонистонда гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилд
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг Афғонистондаги ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари Тожиддин Ойвали ҳамда ушбу ташкилотнинг Ўзбекистондаги раҳбари Рехина Кастижио билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда Ўзбекистоннинг ўрни ҳамда аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
Тожиддин Ойвали Термиз шаҳрида яратилган транспорт-логистика инфратузилмасининг имкониятларини юқори баҳолаб, Афғонистон халқига гуманитар юкларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон, хусусан “Термиз карго маркази” билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
ЮНИСEФ вакиллари Ўзбекистон раҳбариятига ташкилот фаолиятига кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшни Афғонистон халқи ҳақидаги изчил ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этдилар.
Учрашувда, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон–Афғонистон чегараси БМТнинг инсонпарварлик институтлари юкларини етказиб бериш учун ишончли гуманитар йўлак бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.