Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 20/08/2025 ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида сунъий интеллект этикаси бўйича тадбирлар бошланди

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида сунъий интеллект этикаси бўйича тадбирлар бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 август куни Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО ташаббуси билан “Ўзбекистонда сунъий интеллектга тайёрликни баҳолаш методологияси (RАМ)” тадқиқотини очиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос нутқи билан қатнашди. 

У ўз нутқида мазкур лойиҳа мамлакатимизда сунъий интеллектни масъулиятли ва шаффоф тарзда жорий этиш, ахлоқий мезонларни таъминлаш ҳамда глобал меъёрий қоидаларга мослашишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, 22 август куни Рақамли технологиялар вазирлигида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилиши белгиланган. 

Йиғилиш доирасида тадқиқотнинг амалий йўналишлари ва миллий қонунчиликка интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, жорий йил 30 октябрдан 13 ноябргача Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг бош конференцияси ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг