ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси раиси Ўзбекистонга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 27–28 октябрь кунлари қадимий Самарқанд бутун дунё ёшларини бирлаштирувчи 14-ЮНEСКО Ёшлар Форумига мезбонлик қилади.
“Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусига бағишланган ушбу йирик халқаро анжуман ЮНEСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Форумнинг мақсади ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини глобал миқёсда илгари суриш, барқарор келажакни биргаликда шакллантиришдир.
Шу муносабат билан, бугун Бангладешнинг ЮНEСКОдаги доимий вакили, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси раиси Хондкер Мохаммад Талха жаноблари Ўзбекистонга ташриф буюрди.