Ёшлар терма жамоаси Испанияда Англияга мағлуб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг U-17 ёшлар терма жамоаси Испанияда ўтказилаётган Costa De La Luz U18 халқаро турнирида Англия жамоасига қарши баҳсда мағлубиятга учради. Учрашув 3:1 ҳисобида англияликлар фойдасига якунланди.
21-дақиқада Асилбек Алиев Ўзбекистон жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орaдaн кўп ўтмай рақиблар ҳисобни тенглаштиришди: 28-дақиқада Лука Уильямс-Барнетт жарима зарбасидан гол урди.
Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Англия жамоаси ҳисобда олдинга чиқди — Алехандро Родригес яқин устун олдида узатмани самарали якунлаб, биринчи бўлимни 2:1 ҳисобида якунланишини таминлади.
Учрашувнинг якуний ҳисобини иккинчи бўлим охирида захирадан майдонга тушган Райан Макайду белгилади. У дарвоза тўрини юқори бурчакдан топиб, англияликларга 3:1 ҳисобида ғалаба келтирди.
Турнир тақвимига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 сентябрь куни Канадага, 9 сентябрь куни эса Марокашга қарши майдонга тушади.