Ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белгиланди

Ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белгиланди

Ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ) ўзгартиришларни ҳисобга олди.

Унга кўра, баландлигидан келиб чиқиб биноларни пардозлашда, ёнувчанлик даражаси юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича айрим чекловлар белгиланди.

Қурилиш материаллари ёнувчанлик даражасига қараб 4 та турга бўлинади.

28 метргача бўлган биноларнинг фасад қисмида фақат ёнувчанлик даражаси паст (2–4) материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади.

28 метрдан баланд биноларда, баландлигидан қатъий назар таълим ва тиббиёт ташкилотларида ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

Биноларнинг эвакуация йўллари (зинапоя, йўлаклар, ҳоллар, чиқиш йўлаклари) ҳамда ертўла ва ярим ертўлаларда девор ва шифтларни безашда ёнувчан материаллардан фойдаланиш чекланади.

Ушбу талаблар ёнғин келиб чиқиши ва тез тарқалиши хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятларда фуқароларнинг хавфсиз эвакуациясини таъминлашга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг