Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади

Йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади

Йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тизимларини жорий этиш ва фойдаланишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш;

олис ҳудудлар ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.

Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди.

2026 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида қуйидаги имтиёзлар берилади, жумладан:

импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади;

йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;

йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР