ЙИДХП порталида шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш учун онлайн хизмат ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Энди Ўзбекистонда шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш учун аризани онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин бўлди.
Ариза ва зарур маълумотлар юборилгандан сўнг, маълумотлар ваколатли органларга йўналтирилади ва улар томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади. Натижаси электрон тарзда ариза берувчига хабар қилинади.
Қайд этилишича, номзод тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Агар ёлғон ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилса, у ҳолда номзод танловдан четлаштирилиши мумкин.
Онлайн ариза топшириш учун қуйидагилар талаб этилади:
my.gov.uz порталига кириш ва рўйхатдан ўтиш;
Мос хизматни танлаш;
Шартлар билан танишиш, талаб этилган маълумотларни киритиш ва “Юбориш” тугмасини босиш.
Аввалроқ мамлакатда ҳарбий чақирув бўйича повесткаларни электрон шаклда юбориш тизими жорий этилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.