Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 05/04/2025 "Яшил" энергия коридори лойиҳаси: ОТБ ва ОИИБ техник-иқтисодий асослаш учун $2 млн ажратади

"Яшил" энергия коридори лойиҳаси: ОТБ ва ОИИБ техник-иқтисодий асослаш учун $2 млн ажратади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) Каспий денгизи орқали ўтадиган “яшил” энергия коридорини барпо этиш лойиҳасига қўшилди. Бу лойиҳа Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг энергетик тизимларини боғлашни назарда тутади. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Баёнотга кўра, Боку шаҳрида ўтказилган учрашув чоғида уч давлатнинг энергетика идоралари ва халқаро молия институтлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, ОТБ ва ОИИБ томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун $2 млн маблағ ажратилади.

Ушбу маблағлар ташаббусни амалга ошириш жараёнини жадаллаштириш, лойиҳа учун зарур инвестиция ҳажми ва кутилаётган иқтисодий самараларни аниқ ҳисоблаб чиқиш имконини беради.

Лойиҳа доирасида Каспий ва Қора денгизларидан ўтувчи кабель линияси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу эса Марказий Осиёдан Европага экологик тоза электр энергиясини экспорт қилишга йўл очади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжондан ташқари лойиҳага Грузия, Румыния, Болгария ва Венгрия ҳам жалб этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Боку шаҳрида Европа иттифоқи ҳамкорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ундатехник-иқтисодий асослашни тайёрлаш муддатлари ва ЕИ молиявий воситаларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг