Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways рейслар жадвалига ўзгартишлар киритмоқда

Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways рейслар жадвалига ўзгартишлар киритмоқда

Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways рейслар жадвалига ўзгартишлар киритмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Яқин Шарқдаги қатор давлатлар ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар муносабати билан рейслар жадвалига ўзгартишлар киритилганини маълум қилди.

28 февраль кунига режалаштирилган HY334 Дубай – Тошкент рейси фақат Дубай халқаро аэропорти фаолияти тикланиб, ҳаво ҳудуди очилгандан сўнг амалга оширилади. Йўловчилар кутиш даврида меҳмонхонага жойлаштирилди ва зарур хизматлар билан таъминланди. Авиакомпания авиация ҳокимиятлари ва аэропорт маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб турибди.

1 март кунига режалаштирилган HY333/334 Тошкент – Дубай – Тошкент рейси Бирлашган Араб Амирликлари ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабабли мажбуран бекор қилинди.

1 март санасидаги HY337/338 Тошкент – Жидда – Тошкент рейси йўловчилар ва экипаж хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муқобил йўналиш орқали амалга оширилади. Маршрут ўзгариши туфайли парвоз вақти узаяди.

2 март кунига режалаштирилган HY301/302 Тошкент – Тель-Авив – Тошкент рейси Исроил ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бекор қилинди.

Бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиакомпаниянинг кейинги исталган рейсларига қўшимча тўловсиз қайта брон қилиш имконияти тақдим этилади.

Uzbekistan Airways алоқа маркази +998 78 140 02 00 телефон рақами орқали ишлайди. Авиаташувчи етказилган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва йўловчилар ҳамда экипаж хавфсизлиги мутлақ устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлайди. Рейслар ҳақидаги маълумотлар янгиланиб боришини кузатиб бориш тавсия этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг